Самарқанд шаҳрида 7 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан етти нафарининг хатна тўйи ўтказилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Фарҳод шаҳарчасида жойлашган "Якка сарой" базмгоҳида ташкил этилган тўйда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов ва бошқалар иштирокчиларни байрам билан қутлади.

Маросимда сектор раҳбарлари томонидан тўй болаларга эсдалик совғалари топширилди.