Самарқанд шаҳрида газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланган

Қонунбузарлик оқибатида 754,1 млн. сўмлик табиий газдан фойдаланилган.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан соҳа ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Унга кўра, “S.B.” МЧЖ масъул шахслари Озод Шарқ кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй-жойда 26 дона иситиш қозонлари ҳамда 25 дона ПГ 4-газ жиҳозларини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаган. Оқибатда 754,1 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.