Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатган шахс Нурободда жазоланди

Мамлакатимизда коронавирус туфайли карантин ҳолати бўлишига карамасдан, фуқаро М.Ж. Самарқанд шаҳри, Али Қушчи кўчасида жамоат жойида тунги соат 00:20 ларда майда безорилик содир этиб, омма эътиборини ўзига жалб килиб, ушбу ҳудудда хизмат вазифасини олиб бораётган ИИБ ходимларининг хизмат бурчларини бажаришларига фаол қаршилик кўрсатган.

Нуробод тумани маъмурий судининг 2020 йил 21 апрелдаги қарори билан М.Ж. Ўзбекистан Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 195-моддалари билан айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Нуробод тумани маъмурий суди.