Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида "KIA" русумли машина йўл четида турган "Nexia-3" ва "Cobalt" автомобилларини шикастлади

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

"17 октябрь куни соат 12:25 ларда Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Н.М. "KIA" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва ушбу кўчада йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган "Nexia-3" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.

Зарб оқибатида "Nexia-3" автомобили ундан олдинда тўхтаб турган "Cobalt" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Ҳозирда тегишли ҳужжатлар тўпланган ва ўрганиб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган", дейилади хабарда.