Самарқанд шаҳридаги олийгоҳларга қанча абитуриент ҳужжат топширди?
- 01.07.2019 13:48
- 416
- Самарқанд
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш қизғин давом этмоқда. Жорий йилнинг 29 июнь ҳолатига кўра, вилоятимиздаги 8 та олийгоҳда бакалавр таълим йўналишида таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган йигит-қизларнинг умумий сони 5785 тага етган.
Жумладан, Самарқанд давлат университетига 3522 нафар, Самарқанд давлат тиббиёт институтига 668 нафар, Самарқанд давлат чет тиллар институтига 486 нафар, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 436 нафар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 255 нафар, Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 194 нафар ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига 118 нафар ва "Ипак йўли” туризм халқаро университетига 106 нафар абитуриент ўқиш истагини билдирган.
Мазкур таълим шакли учун абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 15 июлга қадар давом этади.