Самарқанд туманида мустақиллик байрами арафасида 5 та объект фойдаланишга топширилди
- 28.08.2019 18:49
- 91
- Жамият
Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида янги объектларнинг фойдаланишга топширилиши анъанага айланган.
Самарқанд туманида 5 та ижтимоий соҳа муассасалари аҳолига байрам кунлари туҳфа этилди. Жумладан, Гулобод маҳалласида қишлоқ оилавий поликлиникаси инвестиция дастури доирасида капитал таъмирланди. Ушбу маскан ҳудуддаги 6 та маҳалла аҳлига тиббий хизматлар кўрсатади. Шунингдек, Оқмачит маҳалласида жойлашган 21-умумтаълим мактаби, 125 ўринли 3-мактабгача таълим муассасаси, Ўрта Туркман маҳалласидаги 17-мактабгача таълим муассасаси ҳамда Паррандачилик маҳалласи ҳудудидаги 26-умумтаълим мактаби “Обод қишлоқ” дастури доирасида жорий таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Теглар:
Самарқандтумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа