Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раислигига Хўжақул Муҳаммадиев номзоди тавсия этилди
- 22.05.2024 10:50
- 346
- Самарқанд
Халқ депутатлари вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари тўқсон тўққизинчи сессиясида Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига 21 нафар номзод, жумладан, комиссия раислигига Муҳаммадиев Хўжақул Ўтаевич тавсия этилди.
Маълумот учун, Х.Муҳаммадиев 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси бўлган.
Сайлов кодексига кўра, ҳудудий сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Марказий сайлов комиссияси сайловга камида саксон кун қолганида ҳудудий сайлов комиссияларини комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг ўн икки — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дин ва миллат қайғуси: “Биз улардан каммизми?”
- Кеча, 17:07
- Таълим
Халқ ўйинлари нега йўқолиб кетяпти?
- Кеча, 13:56
- Маданият