Самарқанд вилояти хотин-қизлари етакчиси мактабга китоб совға қилди

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ўзи таҳсил олган Жомбой туманидаги 16-умумтаълим мактабига 50 дан ортиқ китоб совға қилди.

Туман ҳокимлиги вакиллари, таълим муассасаси педагоглари, фахрий устозлар, Кўкгумбаз маҳалласи фаоллари ҳамда ўқувчилар иштирок этган учрашувда Г.Алимова, фахрий ўқитувчи А.Хўрозов ва бошқалар мутолаа маданияти хусусида тўхталиб, китоб – инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калит эканлигини таъкидлади. Билимлар манбаи билан ошно тутинган одам кам бўлмаслиги, маънавияти юксак бўлишини эътироф этишди.

Тадбирда мактаб қошидаги “Қизларжон” клуби аъзолари томонидан шеърлар ўқилди.