Самарқандда 100 дан ортиқ тадбиркорга амалий ёрдам берилди
Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар электр энергияси истеъмоли учун олдиндан тўлов талабини бекор қилган ҳолда шартнома тузилишида амалий ёрдам беришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
2023 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига электр энергияси истеъмоли учун бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилиниши белгиланган.
Тадбиркорларнинг мурожаатлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали мутахассислари иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш натижасида 118 нафар МЧЖнинг шартнома варағи, шунингдек ДК “Электрҳисоб” дастурига тегишли ўзгартириш киритилиши таъминланган ҳолда электр энергияси истеъмоли учун бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинди.