Самарқандда 15 кишида коронавирус аниқланди, 14 нафар бемор соғайди

🔺2021 йил 5 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194 556 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 14 нафари Андижон вилоятида,
📌 17 нафари Бухоро вилоятида,
📌 4 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 9 нафари Наманган вилоятида,
📌 15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 12 нафари Фарғона вилоятида,
📌 13 нафари Хоразм вилоятида,
📌 79 нафари Тошкент вилоятида,
📌 53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча республикамиз бўйича 123 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 191 062 нафарга етди.

⚫️ Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.