Самарқандда 18 киши коронавирусга чалинди, 92 нафар бемор тузалди

Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошди, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда

2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 59 нафари Тошкент вилоятида,
📌206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 28 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 92 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.