Самарқандда 21 киши коронавирусга чалинди, шунча бемор соғайди

🔺2021 йил 14 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189 915 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 17 нафари Андижон вилоятида,
📌 9 нафари Бухоро вилоятида,
📌 4 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 10 нафари Наманган вилоятида,
📌 21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 18 нафари Фарғона вилоятида,
📌 19 нафари Хоразм вилоятида,
📌 58 нафари Тошкент вилоятида,
📌 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамизда 396 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 186 191 (+396) нафарга етди.

⚫️ Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.