Самарқандда 25 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 16 нафар бемор тузалди

2021 йил 14 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85 730 (+227) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Бухоро вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 3 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 42 нафари Тошкент вилоятида,
📌 129 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида республикамиз бўйича 198 нафар бемор тузалди, шулардан 16 нафари Самарқанд вилоятидан. Республикамиз бўйича касалликдан соғайган беморлар сони 83 462 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1634 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.