Самарқандда 4 метрли чуқурга тушиб кетган уй бекасига ёрдам кўрсатилди
- 15.03.2021 16:18
- 32
- Ҳодиса
Ҳодиса кеча, 14 март куни Самарқанд шаҳрининг Гўрўғли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган.
Бир кун олдин уй эгаси 4 метрли чуқур қазиган, аммо бу чуқурни ёпиш чораларини кўрмаган. Шу орада боғ томон йўл олган 52 ёшли Н.T. исмли уй бекаси чуқурни кўрмай қолиб, унга тушиб кетган.
Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилишган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бир неча дақиқа давом этган қутқарув жараёнлари натижасида фуқаро чуқурдан олиб чиқилди.
Уй бекасининг воқеа сабабли қўрқиб кетганлигини ҳисобга олмаганда, у жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган.
Теглар:
ФВВ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 12 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 12 дақиқа аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 20 дақиқа аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд