Самарқандда 7 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
🔺2020 йил 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 (+106) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Айни пайтда юртимизда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 391 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.