Самарқандда 8472 нафар ўқувчи касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ, 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинди.

Жорий йилнинг 21 июлидан касб-ҳунар мактабларига ҳужжат қабул қилиш якунланди. Таҳлилларга кўра, республика бўйича жами 74181 нафар 9-синф битирувчилари ўқишни касб-ҳунар мактабларида давом эттириш учун ҳужжат топширган. Уларнинг 8472 нафари Самарқанд вилоятидаги касб-ҳунар мактабларида ўқиш истагини билдирган.

Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади. Касб-ҳунар мактабларида 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.

Отажон НОРОВ,

Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бўлими бош мутахассиси.