Самарқандда бир кунда коронавирусга чалинганлар 100 нафардан ошди

🔺 2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134 826 (+974) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 41 нафари Андижон вилоятида,
📌 19 нафари Бухоро вилоятида,
📌 110 нафари Жиззах вилоятида,
📌 35 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 21 нафари Навоий вилоятида,
📌 40 нафари Наманган вилоятида,
📌102 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 96 нафари Фарғона вилоятида,
📌 40 нафари Хоразм вилоятида,
📌 110 нафари Тошкент вилоятида,
📌 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча республикасимизда 882 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 70 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 128 191 нафарга етди. Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.