Самарқандда дўсти билан пойга ўйнаётган йигит 43 ёшли аёлнинг умрига зомин бўлди (видео)

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида 22 ёшли "Малибу" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1976 йилда туғилган аёлни уриб юборган. 43 ёшли аёл воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида лавҳа узатилди.

Қайд қилинишича, ҳайдовчи Булунғур туманида яшовчи Аҳмедов Абдумалик Эшмурот ўғли ўша куни дўсти билан катта йўлда пойга ўйнаётган бўлиб, машинани 90 км соат тезликда бошқариб кетаётган бўлган.

Суд унга нисбатан тегишли моддалар билан 2 йил муддатга транспорт моддасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этди ва 20 фоиз давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.