Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ коррупцион ҳолат аниқланди 

ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят ҳудудида ер сотиш билан боғлиқ коррупцион ҳолатларни бартараф этишга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи “В.Д.” Самарқанд туманидаги ўзига қарашли агрофирма ҳудудидан вақтинчалик 5 йил муддатга бошқа мақсадларда фойдаланмаслик шарти билан иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 90 сотих сувли ер майдонини ҳокимият идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни фуқаролардан бирига ваъда қилган. 

Бунинг эвазига 42 минг АҚШ доллари олишга келишиб, ушбу маблағнинг 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган ҳамда тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳозирда фуқаро “В.Д.”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилган.