Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди
- 09.04.2022 17:32
- 421
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари Булунғур туманида ер сотиш жинояти билан боғлиқ тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган З.Ғ. маҳаллий фуқарога Булунғур тумани ҳокимлиги захирасидаги 10 гектар ер майдонига эгалик қилиш учун ўтказиладиган аукционда ғолиб бўлишни ҳамда ушбу ер майдонини унинг номига мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 7500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
ҲозирдаЗ.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.