Самарқандда ихота ўрмонзорлари барпо этилади
- 06.04.2021 08:10
- 195
- Самарқанд
Самарқанд вилоятининг мелиоратив объектлари атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида ўрмон хўжаликлари томонидан ихота дарахтзорларини барпо этиш белгиланган.
Республика ўрмон хўжалиги қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилда вилоят ҳудудларида жами 200 гектар ихота ўрмонзорлари яратиш режалаштирилган ва ҳозиргача қарийб 100 гектар майдонда ана шундай ўрмонзорлар барпо этилди.
Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоят бошқармаси томонидан жойларда ўрмон хўжаликлари ходимлари ва фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларида ихотазорлар барпо қилиш схемаси, экиш усуллари, парваришлаш, қўриқлаш, сақлаш ва ихотазорларнинг қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини ошириш бўйича аҳамияти тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Вилоят бўйича апрел ойининг 1-ўн кунлигида қишлоқ хўжалиги ерларида ихотазорлар барпо қилиш ишларини тўлиқ ва сифатли тугаллаш чора-тадбирлари белгиланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа