Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони ортди
🔺 2021 йил 23 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107 708 (+442) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 12 нафари Андижон вилоятида,
📌 17 нафари Бухоро вилоятида,
📌 31 нафари Жиззах вилоятида,
📌 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 10 нафари Наманган вилоятида,
📌 86 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 18 нафари Фарғона вилоятида,
📌 16 нафари Хоразм вилоятида,
📌 46 нафари Тошкент вилоятида,
📌 138 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча республикамиз бўйича 398 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 103 472 нафарга етди, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.