Самарқандда коронавирусга чалинганлар яна кўпайди: 46 киши инфекция юқтирди

🔺Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2021 йил 25 май ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99064 (+215) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 1 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Бухоро вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 4 нафари Наманган вилоятида,
📌 46 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 4 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 38 нафари Тошкент вилоятида,
📌 104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 298 нафар, шундан Самарқандда 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94 683 нафарга етди.

⚫️ Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилди.