Самарқандда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда: бир кунда 84 киши вирусни юқтириб олган

🔺 2021 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92 724 (+404) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 6 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Бухоро вилоятида,
📌 6 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 5 нафари Наманган вилоятида,
📌 84 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 3 нафари Фарғона вилоятида,
📌 10 нафари Хоразм вилоятида,
📌 73 нафари Тошкент вилоятида,
📌 208 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 277 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88 535 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 534 нафар бемор даволанмоқда.