Самарқандда кунига 8,8 минг тонна пахта териб олиняпти
- 04.10.2020 15:20
- 225
- Самарқанд
Айни кунларда вилоятимиз пахта далаларида терим ишлари қизғин давом этмоқда.
215,5 минг тонна пахта хирмони кўтаришни мақсад қилган пахтакорлар кунига далалардан 8 минг 800 тоннадан ортиқ "оқ олтин" теришмоқда. Бу шартномада белгиланган мавжуд пахта режасининг 4,11 фоизи деганидир.
Терим ишларида нурободлик ва нарпайлик пахтакорлар етакчилик қилмоқда. Кунлик теримда эса салкам 2 минг тонна пахта тераётган пастдарғомликларга тенглашадиганлар йўқ ҳисоби.
Вилоятимиз далаларидан бугунги кунгача 40,5 минг тоннадан ортиқ пахта териб олинди.
Дарвоқи, Иштихон, Нарпай ва Каттақўрғон туманларида машина терими ҳам авж паллада. Ушбу туман далаларидан замонавий пахта териш машиналарида 484 тонна хом ашё териб олинди.
Маълумот ўрнида: бугунгача республикамиз пахта хирмони 1,5 миллион тоннадан ошди. Республика бўйича пахта тайёрлаш мавсумида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари етакчи.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 12 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 34 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!