Самарқандда мактаб ўқитувчиси “университетга ўқишга киритиш”ни ваъда қилиб пора олаётганда қўлга олинди
- 08.05.2020 20:05
- 524
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига 6 июнь куни “Н” исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, “Х” исмли фуқаро ўзини Самарқанд давлат университети домласи, деб таништиргани ва ундан университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6.000 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мурожаат юзасидан ўтказилган тадбир жараёнида мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи, Самарқанд шаҳар, Мирзо Бедил маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Х.И. тадбир иштирокчиси “Н” исмли фуқародан ваъда қилинган пулдан 1.500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси.