Самарқандда майдони 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда маълум қилинган.
Таъкидланишича, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарур.
Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.
Йиғилиш давомида Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилган.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкинлиги айтилди.