Самарқандда “Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми” бўлиб ўтди
Қозоғистон Республикасининг “Остана дипломатик клуби” президенти Кайырболат Сахметов бошчилигида 60 та корхона вакилларидан иборат делегация Самарқандга келди.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва “В2В” форматида ҳамкорлик учрашувлари ўтказилди.
Мазкур бизнес-форумда 200 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари қозоғистонлик ишбилармонлар билан тиббиёт, фармацевтика, машинасозлик, IT замонавий технологиялари, консалтинг, дизайн, озиқ-овқат, транспорт, логистика, таълим, савдо, меҳмонхона, қишлоқ хўжалиги, текстиль, гилам маҳсулотлар, ипакчилик, чорвачилик, қурилиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўзаро тажриба алмашди.
Бизнес-форум якунида икки давлат ишбилармонлари ўртасида экспорт-импорт, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қўшма корхоналар очиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.