Самарқандда Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ташкил этилди

Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўз ишини бошлади.

Форумда республикамиздаги 8 та тиббиёт олий таълим муассасасидан 100 дан ортиқ талаба иштирок этяпти.

Форум тиббиётни фундаментал ва амалий фанлари бўйича талабаларнинг билим даражасини ошириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини жаҳон ва миллий тиббиёт меросига жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Форумнинг биринчи кунида лойиҳа ва роликлар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар тиббиёт ва тиббий таълим даражасини оширишга ҳисса қўшиши билан бир қаторда келажакда уни тарғиб қилиш учун энг яхши лойиҳага СамДТИ ректори томонидан мукофот пули ажратилди.

Шунингдек, форум доирасида Самарқанд шаҳар ёшлар марказида Талабалар саммити бўлиб ўтди. Унда “Таълим сифатининг пасайиши ва шу билан бирга, меҳнат бозорида тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг рақобатбардошлигининг тушиши” мавзуси муҳокама қилинди.

Форумнинг иккинчи куни етакчи мутахассислардан маърузалар, “Заковат” ва “Мунозара” интеллектуал кўнгилочар танловлари ўтказилади.

СамДТИ ахборот хизмати.