Самарқандда қарийб 3 миллард сўм асосида темир-бетон таянч (устун)лар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори У.Жўраев маълум қилган.
Ҳозирги кунда темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш заводига “CAMEL WAY CHINA” МЧЖ ИПдан бетон ишлаб чиқариш ускуна жиҳозлари олиш учун шартнома тузилиб, ускуналар олиб келинган. Қолган ускуна-жиҳозларни харид қилиш учун Товар хом-ашё биржасига 1,1 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилган.
Қайд қилинишича, цех қурилиши учун 2,8 миллиард сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Сессия қарорида маҳаллалар кесимида эскирган ва таъмирталаб трансформаторлар ҳамда эски, қўлбола ясалган симёғочларни хатловдан ўтказиб, уларнинг аниқ ҳисоб-китобини олиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда сайёр қабулларнинг бири ҳақидаги ахборотда айнан шу таклиф берилганди.