Самарқандда солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. бошқа фуқаролар Ж.П., С.И. ҳамда Б.А.ларнинг ишончига кириб, уларни Корея Республикасига ишга юбориш баҳонаси билан фуқаролик паспортларини қўлга киритиб, уларнинг таъсисчилигида “N.C.” МЧЖни ташкил этиб, 2019 йилнинг июль-август ойларида 7,4 миллиард сўм товар айланмасини амалга ошириб, товар айланмасини ҳисоботларида камайтириб кўрсатиш орқали 1,4 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ҳамда “Paynet” хизматидан тушган 4,2 миллиард сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.