Самарқандда сохта ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ва унинг шериги ушланди
- 27.05.2021 12:06
- 140
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. танишлари орқали фуқаро Ш.нинг укаси ва жиянига Қозоғистон Республикасидаги институтларнинг бирида 2020 йилнинг сентябрь ойидан ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Унинг кўрсатмаларига асосан тадбир давом эттирилганда, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи М. фуқаро Б.Т.дан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.