Самарқандда спорт: ғалабалар, натижалар, совринлар

Самарқанд шаҳрида катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Вилоятимиз вакили М.Нурманова олимпия раунди йўналиши бўйича 1-ўринга сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида ҳам спортчиларимиз юқори ўринни эгаллади.  

***

 Самбо

Самарқанд шаҳрида 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида самбо ҳамда ёшлар ва катталар ўртасида жанговар самбо бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган баҳсларда вилоятимиз самбочилари биринчи ўринни эгаллади. Навоий вилояти жамоаси иккинчи ва андижонликлар учинчи ўринни қўлга киритди.

***

Октябрь ойида Марокко қироллигининг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтган фахрий спортчилар ўртасида самбо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида Самарқанд туманидан ёшлар мураббийси, Жавҳар Жабборов иккинчи ўринни қўлга киритиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Беллашувда вакилимиз 62 килограмм вазн тоифасида 60-64 ёшлилар ўртасида ярим финалда россиялик рақиби Виктор Вершук устидан ғалабага эришган бўлса, финалда қозоғистонлик Алмас Мусобековга имкониятни бой берди.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА.  

***

Жиу-Житсу

Спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болаларсмирлар спорт мактабида ўтказилган вилоят очиқ чемпионатида республикамизнинг 5 вилоятидан 200 нафар  спортчи қатнашди.

Мусобақада вилоятимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент ва Андижон вилоятлари вакиллари иккинчи, учинчи ўринга сазовор бўлди.

   Ҳусан ЭЛТОЕВ.

***

Акробатика

Тошкент шаҳрида мураббий Н.Лакиза хотирасига акробатика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада вилоятимиз вакилларидан иборат ўғил болалар ва қизлар жуфтлиги иккинчи ва учинчи ўринга лойиқ топилди.

***

 

Шахмат-шашка

 Бухоро шаҳрида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти томонидан кўзи ожиз болалар мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида шахмат-шашка бўйича республика жамоавий ва шахсий биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Самарқанд шаҳридаги 59-сон ихтисослаштирилган кўзи ожиз болалар мактаб-интернати тарбияланувчиси Д.Жуманова шахмат бўйича биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, мазкур мактаб тарбияланувчилари Ф.Мардиев ва Ш.Даминов иккинчи, учинчи ўринларга сазовор бўлди

Бекзод АҲМЕДОВ.