Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ташхислаш ва даволаш маркази шай ҳолатга келтирилди

Самарқандда Covid-19 билан касалланганларни даволаш учун яна бир ташхислаш ва даволаш маркази тайёр бўлди.

Айни пайтда мазкур марказда беморлар йўқ. Аммо касаллик кўпайиб кетиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган мазкур марказда айни пайтда даволаш ишларини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.

2-сон махсус тақсимлаш даволаш маркази 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 6 та реанимация (50 ўринли), нефрология, неврология, эндокринология, кардиология ва интенсив даволаш бўлимлари мавжуд.

Беморлар учун зарур дори-дармон, гигиена воситалари келтирилган. Тиббиёт ходимлари учун махсус тиббиёт воситалари шай ҳолатда.

30 та кардиомонитор, 30 кислород концентранти, 17 сипап, 6 ИВЛ, 1 дифибилятор, портатив рентген, УТТ, ЭКГ аппаратлари, компьютер ва ноутбуклар келтирилиб, муассасада ягона алоқа тизими ташкил этилди. Шунингдек, 28 та кузатув камераси ўрнатилди. 10 та ногиронлик аравачаси, 20 санитар аравача, 20 та муолажа аравачаси, 30 та куллер каби зарур анжомлар келтирилган.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

***

Бахтиёр Мустанов олган суратлар.