Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда тест синовлари 5 та стадионда ўтказилади

Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар ҳақидаги маълумотлар ДТМ сайтига жойлаштирилди.

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

- тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;

- ҳудудга кириш жойлари;

- тест синови ўтказиладиган жой номи;

- тест синови ўтказиладиган жой манзили;

- сектор рақами;

- тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;

- жойларнинг гоогле харитадаги геолокацияси.

Тест синовларини ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар рўйхати dtm.uz/page/test_2022 манзили орқали бериб борилади.

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.