Самарқандда Туркманистон компаниялари капитали иштирокида 8 та корхона фаолият юритмоқда

Самарқанд вилояти ҳамда Туркманистон давлати ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар йўналишида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 11,3 млн. долларлик маҳсулотлар товар айланмаси амалга оширилган. Шундан экспорт 1,9 млн. доллар, импорт 9,1 млн. долларни ташкил этади.

Шунингдек, 4 та қўшма корхона, 4 та хорижий корхонаси фаолият юритмоқда. Масалан, Самарқанд туманида "NEW ECO CEMENT" МЧЖ (цемент ишлаб чиқариш), Самарқанд шаҳридаги "FIFTH HEIGHT" хорижий корхонаси (қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), Самарқанд шаҳридаги “MAQSADLI YO'L” қўшма корхонаси (қурилиш хизматини ташкил этиш).

Туркманистон давлатига қилинган экспорт маҳсулотлари асосан ипакчилик маҳсулотлари, ўрама металлар, гилам ва гилам маҳсулоталари, қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Туркманистон давлатидан олиб келинган импорт маҳсулотлари асосан полиэтилен товарлари, рангсиз ойна листлари, пластмасса чиқиндилар, полипропилен, синтетик тола.