Самарқандда хайрия марафонидан тушган пуллар бемор болаларнинг даволаниши учун топширилди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган хайрия марафонидан тушган пуллар бемор болаларнинг даволаниши учун сарфланмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов Facebook саҳифасида маълум қилди.

“1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш кунида ўтказилган хайрия марафонида тушган маблағларни Онкология диспансеридаги 8 нафар болаларнинг даволанишлари учун топширилди”, дейилади хабарда.