Самарқанддаги 12 та оромгоҳ касаба уюшмаларига ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ташкил этилди.
2023 йил 1 январдан бошлаб вилоят, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади.
Самарқанд вилоятидаги қуйидаги оромгоҳлар жорий йил якунига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади.
|
|||||||||||
1. |
«Алпомиш» болалар оромгоҳи |
Самарқанд тумани, Оҳалик қишлоғи |
2,60 |
1 360,00 |
Самарқанд шаҳри халқ таълими бўлими |
||||||
2. |
«Ибн Сино» болалар оромгоҳи |
Каттақўрғон тумани, Каллиқўрғон қишлоғи |
2,50 |
1 400,00 |
Каттақўрғон шаҳри халқ таълими бўлими |
||||||
3. |
«Қувноқ» болалар оромгоҳи |
Иштихон тумани, Шейхлар қишлоғи |
2,03 |
911,95 |
Иштихон тумани халқ таълими бўлими |
||||||
4. |
«Тангитепа гулшани» болалар оромгоҳи |
Иштихон тумани, «Дамариқ» МФЙ |
7,50 |
1 536,00 |
Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси |
||||||
5. |
«Қўшчинор» болалар оромгоҳи |
Нуробод тумани, Сазағон қишлоғи |
4,20 |
1 183,00 |
Нуробод тумани халқ таълими бўлими |
||||||
6. |
«Оқдарё» болалар оромгоҳи |
Самарқанд тумани, Сафеди маҳалласи |
3,20 |
1 680,00 |
Самарқанд тумани халқ таълими бўлими |
||||||
7. |
«Камалак» болалар оромгоҳи |
Самарқанд тумани, Оҳалик қишлоғи |
2,85 |
3 015,19 |
Пайариқ тумани халқ таълими бўлими |
||||||
8. |
«Янги Ўзбекистон» болалар оромгоҳи |
Самарқанд тумани, Миронқул қишлоғи |
5,00 |
8 500,00 |
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги |
||||||
9. |
«Гўзалкент» болалар оромгоҳи |
Ургут тумани, Омонқўтон қишлоғи |
0,50 |
1 520,00 |
Паст Дарғом тумани халқ таълими бўлими |
||||||
10. |
«Учқун» болалар оромгоҳи |
Самарқанд тумани, «Миронқул» МФЙ |
3,20 |
1 680,00 |
Самарқанд тумани халқ таълими бўлими |
||||||
11. |
«Амир Темур» болалар оромгоҳи |
Тойлоқ тумани, Адас қишлоғи |
2,30 |
1 044,00 |
Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими |
||||||
12. |
«Нарпай болажон» болалар соғломлаштириш оромгоҳи |
Нарпай тумани, «Тинчлик» МФЙ |
0,80 |
312,60 |
Нарпай тумани халқ таълими бўлими |
||||||
|
Бўш турган соғломлаштириш оромгоҳи бино ва иншоотлари |
Самарқанд шаҳри, «Сулфакабутак» МФЙ |
4,29 |
4 448,00 |
Давлат активларини бошқариш агентлиги |