Самарқанддаги яна бир бозорда растарата йўли билан талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
- 28.02.2023 18:43
- 106
- Жиноят ва жазо
Аввалроқ Пахтачида деҳқон бозори раҳбарининг қилмишини фош қилган Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вакиллари бу гал Булунғурдаги қинғирликни аниқлаган.
Маълум қилинишича, “Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖ бош ҳисобчиси Н.Р. ва бошқалар сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали комплекснинг 4 нафар ишчи-ходими ва ўзларига ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаб, 258,3 млн. сўмни ўзлаштирган.
Шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали харид қилинган 35,1 млн. сўмлик маҳсулотларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа