Самарқандлик кўнгиллилар Янги йил байрами арафасида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди
- 14.12.2019 16:11
- 239
- Жамият
Самарқандда бир гуруҳ кўнгиллилар Янги йил байрами олдидан 24 та кам таъминланган оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари улашди. “Дарё” мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, мазкур ташаббус чорраҳада, кўча-куйда тиланчилик қилиб ўтирганларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.
– Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди чорраҳасида тиланчилик қилиб ўтирган аёлни кўрдик, - дейди кўнгиллилардан бири. - Ижарада яшайдиган аёлнинг ўғли оғир хасталикка чалинибди. Уни даволаш учун пулга муҳтож экан. Бир қатор кўнгиллилар бирлашиб, аёлга 350 минг сўм ва яна 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.
Маълум бўлишича, кўнгиллилар томонидан 24 нафар юртдошимизнинг ҳам бирига 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 50 минг сўмдан пул берилган.