Самарқандликларнинг 10 нафарида коронавирус аниқланди
2020 йил 7 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 893 (+118) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 83 ёшли А.Д. (эркак) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган ва Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 55 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 186 нафар, Тошкент вилоятида 56 нафар, Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 41 531 (+254) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 010 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.