Самбочиларимиз қитъада тенгсиз
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида мамлакатимиз самбочилари ҳам муносиб иштирок этди.
22 мамлакат спортчилари иштирокида ўтказилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси 40 та медалга эгалик қилди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди.
Мазкур беллашувда Ўзбекистон спорт делегацияси мураббийлар жамоаси аъзоси Жавҳар Жабборов бошчилигидаги вилоятимиз спортчилари ҳам фаол қатнашди. Жумладан, 7 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медаллари самарқандлик спортчилар ҳиссасига тўғри келди.
Халқаро тоифадаги спорт устаси Нодира Гулова аёллар ўртасидаги баҳсда мамлакатимиз жамоасига биринчи олтин медални ҳадя этди. Шунингдек, Ҳакимжон Исмоилов, Гулмира Исматова, Давлат Ҳамроев, Неъмат Ёқубов, Сардор Шовриқов, Лочинбек Худойқулов олтин медаль билан тақдирланган бўлса, Жонибек Азизов, Азизбек Убайдуллаев кумуш ва Мираншоҳ Давронов ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Зойир ҲАСАНЗОДА.