СамДЧТИда Малайзия университети филиали очилади

Maлайзиянинг "City University of Malaysia" университети президенти ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори ўртасида жорий йилнинг 28 май куни онлайн халқаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Онлайн ҳамкорлик учрашувида 2020-2021 ўқув йилида олийгоҳлар ўртасида олдиндан режалаштирилиб келинаётган таълим йўналишлари ва қўшма дастурларни ташкил этиш, яъни бакалавр таълим босқичида журналистика ва туризм йўналишлари бўйича Maлайзиянинг "City University of Malaysia" университетининг Самарқанд давлат чет тиллар институти таркибида филиалини очиш, шунингдек, бакалавр таълим босқичида 3+1 қўшма дастури асосида мактабгача таълим йўналишини ташкил этиш (2 йил СамДЧТИда, 1 йил Maлайзиянинг "City University of Malaysia" университетида таҳсил олишади) борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жумладан, онлайн ҳамкорлик учрашуви доирасида СамДЧТИда очиладиган Maлайзиянинг "City University of Malaysia" университети филиалининг ўқув биноларини янги ўқув йилига тайёрлаш, қабул жараёнларини ташкил этиш, квоталар ҳамда шартнома тўловларининг миқдорини белгилаш кабилар юзасидан музокаралар олиб борилди. Ушбу ҳамкорлик музокаралари натижасида режалаштирилган ва имзоланган ҳамкорлик меморандумида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасида келаси ҳафта ҳамкорлик шартномаси имзоланишига келишиб олинди. 

Aсилбек AБДУРАИМОВ.