СамДЧТИда таълим квоталари: янги очилган журналистика таълим йўналишига 25 та ўрин ажратилди
- 14.06.2020 10:35
- 351
- Таълим
2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларнинг қабул квоталари маълум бўлди. Самарқанд давлат чет тиллар институти ахборот хизматининг хабар беришича, институтга жами 1225 та ўрин ажратилган. Шундан 167 та грант, 1058 та контракт асосида ўқийди.
- Янги очилаётган халқаро журналистика йўналишига 25 нафар талаба қабул қилинади, - деди институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов. - Шундан 5 нафари грант, 20 нафари контракт асосида ўқийди.
Шунингдек, кечки таълим шаклига хорижий тил ва адабиёти йўналишига 200 та ўрин, мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил йўналишига (инглиз тили) 50 та ўринга қабул бўлади. Ҳаммаси контракт, кечки таълимда грант йўқ.
Бундан ташқари, магистратура таълим босқичига 130 та ўрин ажратилган. Шундан 27 та грант, 130 та контракт асосида ўқишга қабул қилинади.