СамДЧТИда хитой тилини онлайн ўргатиш курси ташкил этилди

Самарқанд давлат чет тиллар институтида фаолият кўрсатаётган Хитой Халқ Республикасининг 14 нафар хитой тили мутахассислари иштирокида “Хитой тилини бошланғич даражада ўрганувчилар учун” онлайн курс ташкил этилди.

Мазкур курс жами бўлиб 10 дарсдан иборат ва ушбу дарслар хитойлик мутахассислар томонидан олиб борилади. Аҳамиятлиси, курс фаолияти икки тилда ташкил этилган, хитой тили ҳамда инглиз тилида. Бу курсдан нафақат институт талабалари, балки мактаб ўқувчилари, умуман, барча фойдаланиши мумкин.

Хитой тилини бошланғич даражада ўрганувчилар учун ташкил этилган онлайн курсда:

- “第一课 打招呼 , Greetings, Саломлашиш”;

- “第二课 问姓名, Asking for names, Исмларни сўраш”;

- “第三课 问国籍, Asking about the nationality, Миллати ҳақида сўраш”;

- “第四课 问住址 , Asking about the address, Манзили ҳақида сўраш”;

- “第五课 问家庭 , Asking about the family, Оила ҳақида сўраш”

каби мавзулар акс этган.

Аҳамиятли жиҳати, курслар фақатгина хитой тилида эмас, инглиз, француз, немис, япон ва барча хорижий тил мутахассисликлари бўйича ташкил этилди.

Дарслар мунтазам равишда институтнинг расмий веб-сайти, масофавий таълим платформаси ҳамда ижтимоий тармоқларида мунтазам жойлаштирилиб борилади.

Асилбек АБДУРАИМОВ,

СамДЧТИ матбуот котиби.