Самрқанд шаҳрида ўтган икки ойда 32 та ёнғин қайд қилинган

Ёнғинларнинг 30 таси аҳоли яшаш хонадонларида рўй берган, оқибатда 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Яқинда содир бўлган олов билан боғлиқ кўнгилсиз воқеа ҳудудда фуқаронинг бепарво бўлмаганлиги туфайли бартараф этилиб, катта зарарнинг олди олинди.

Жорий йилнинг 4-март куни соат 13:03 да Самарқанд шаҳар Катта Ариқ маҳалласида яшовчи киши фуқаролар йиғини раисига ҳудуддаги Беруний кўчаси 50-уйдан тутун чиқаётганлиги тўғрисида хабар қилган. Маҳалла раиси ўринбосари ҳамда ҳудуд профилактика инпектори билан айтилган уйга бориб, тутун чиқаётганлигини кўргач қўл телефони орқали 101 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб тезкор хабар берган. Ўз навбатида маҳалла фаоллари уйга кириб, ичкарида бўлган фуқаро ёрдам кўрсатган.

Ёнғинга жойига шаҳар ФВБ 1-сон ёнғинга қарши курашиш қисмидан 2 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та махсус ёнғин ўчириш экипажи жалб этилди. Бартараф этилган ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

Офатдан тан жароҳат олганлар бўлмаса-да, яшаш уйининг 15 метр квадрати ва уй жиҳозлар ёниб зарарланган.

Ж.Лапасов,

Самарқанд шаҳар ФВБ инспектори, лейтенант.