Санкт-Петербургда тоғасини ўлдирганликда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси фуқаро Ш.И.нинг ўлимига олиб келган жанжал ҳақида бир қатор оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотни тасдиқлади.

Mарҳумниг жияни Ф.К. қотилликда гумон қилинмоқда. У ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Бош консуллик ушбу вазиятни назоратга олиб, тергов органларига ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот сўраб мурожаат қилди.