“Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга авиақатновларни йўлга қўймоқда
Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси "Санкт-Петербург — Тошкент" ва "Санкт-Петербург — Самарқанд" йўналишлари бўйича мунтазам парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airpords матбуот хизмати хабар бермоқда.
Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланган. Парвозлар "Boeing-738" самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари "Boeing-738" самолётларида парвоз қилади. Биринчи парвоз 16 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган эди. Аммо, рейс 2022 йил 16 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.
“Аэрофлот” — Россия ҳаво йўллари штаб-квартираси Москвада жойлашган Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. Аэрофлот гуруҳига, шунингдек, "Rossiya" авиакомпанияси ва "Pobeda" лоукостер авиакомпаниялари киради.