Сардоба фожиаси учун фуқаролардан 41 миллион сўм йиққан фирибгар аниқланди
Сирдарё вилояти ИИБ Сардоба фожиаси бўйича фуқароларимизни шахсий ҳисоб рақамига пул йиғаётган фирибгарлар ҳақида огоҳликка чақиради.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 8 май куни сув тошқини оқибатларини ўрганиш ва норасмий манбалар томонидан асослантирилмаган маълумотларнинг тарқатилишини аниқлаш бўйича ижтимоий тармоқларда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида “Диққат ҳайрия – Сардобада уй қурамиз” деб, фуқаро Д.Ж. номига “Davrbank”дан очилган пластик картасига 2020 йилнинг 2 май кунидан 8 май кунига қадар 41 679 708 (қирқ бир миллион олти юз етмиш тўққиз минг етти юз саккиз) сўм миқдоридаги пул маблағлари йиғилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.