Саймон Бергер: Синиқ ойна санъати

 

Инсон қалбининг туб-тубига кириб борган санъатнинг минг хил юзи бор. Ўзича етишган иқтидорли рассомлар эса энг кутилмаган ва ғайриоддий материалларда эътиборимизни гўзалликка қаратишга қодир. Шундай рассомлардан бири Саймон Бергердир. У шишага болға билан “чизади”, ёриқлардан санъат асарлари яратади.

Умид ёриқлари

Саймон Бергер томошабин умидларини парчалайди.Бутунлик ва мукаммалликка эътибор бериш ўрнига, у гўзалликни ёриқлар ва парчинлардан топади. Унинг асарлари воқелик ва мавҳумликнинг ўзига хос уйғунлиги бўлиб, синган шиша нафақат ифода воситаси, балки ҳалокат ва қайта туғилиш рамзи сифатида ҳам хизмат қилади.

 

Ёғду ва тасвир ўйини

Синган шиша юзасидаги ёруғлик ва тасвирларнинг тобланиши бу Бергер ишининг энг таассуротлихусусиятларидан биридир. Ҳар бир шиша бўлаги ўзига ёруғликни сингдириб, ўз аксини топади ва ҳар бир парча ичида кўплаб кичик тасаввурлар олами яратилади. Ўзига хос муҳит рассомнинг ишига чуқурлик ва тасаввуф қўшади.

Ҳаёт ўткинчи

Саймон Бергер томонидан қўлланилган синиқ шиша ҳаётниҳоятда нозик ва ўткинчилигининг маъжозига айланади. У бизга ҳалокатлардан кейин ҳам, ўзимизни енгилган ва номукаммал ҳис қилган пайтларимизда ҳам, гўзаллик ва яхлитликни топишимиз мумкинлигини кўрсатади. Рассом ижоди бизни ўз камчиликларимизни қайта кўриб чиқишга, ички қувват манбасини топишга ундайди.

Санъат шифобахш куч

Рассом ижодидаги энг таъсирли жиҳатлардан бири бу санъатдан шифобахш куч сифатида фойдаланиш қобилиятидир. Дард ва йўқотишлар рамзи бўлиши мумкин бўлган шиша унинг қўлида ўзгариш ва қайта туғилиш воситасига айланади.

Тасодифийлик ва бошқариладиган хаос

Саймон Бергер ижодида тасодиф ва бошқариладиган тартибсизлик элементининг аҳамияти ҳам акс эттирилган. У фойдаланадиган ҳар бир ойнанинг ўзига хос шакли ва тузилиши бор. Рассом ҳар бир ёриқни назорат қилмайди, аксинча, уларнинг табиий равишда пайдо бўлишига имкон беради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, рассомнинг асарлари бизни мукаммаллик ҳақидаги ғояларимизни қайта кўриб чиқишга ва кутилмаган жойларда гўзаллик топишга илҳомлантиради. Синган шиша санъати мўртлик ва куч ўртасидаги кўприк сифатида хизмат қилади, ғайриоддий ёндашув бизни қалбимизнинг туб-тубига назар ташлашгаундайди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.